Россияда самарқандлик қаҳрамон медалга тавсия этилди

0

Самарқандлик Нуриддин Қирғизов Москва вилоятининг Пушкин тумани Софрино қишлоғи яқинида ёнғин ичида қолган уйни кўриб, уй ичидаги кекса аёлни қутқараман деб, жароҳатланиб, Пушкин шаҳридаги шифохонанинг реанимацион бўлимида сунъий вентиляция (шамоллатиш) ёрдамида даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг хабарига кўра, 1976 йил 7 ноябрда Самарқандда туғилган Нуриддин Қирғизов ҳозир шифохонанинг реанимация бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган. ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, элчихона ходими унинг ҳолидан хабар олгани борган.

Пушкин шаҳри маъмуриятининг хабар беришича, Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов қаҳрамонлик кўрсатиб, Россия фуқаросини ёнғиндан сақлаб қолгани учун медалга тавсия этилган.