Ўзбекистонда илк бор беморнинг жигарини алмаштириш бўйича жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди…

0

 

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказида илк бор бемор жигари қариндоши, донор жигарининг бир қисмига алмаштирилди. Ваҳоланки, инсон тана аъзолари ичида жигар ўзи мустақил равишда тез фурсатда қайта тикланиш бўйича ягона ҳисобланади.

Жарроҳлик амалиёти марказ директори академик Феруз Назиров, Россиядаги трансплантология ва сунъий аъзолар тиббий илмий текшириш маркази директори академик Сергей Готье етакчилигида ташкил этилди.

Маълум бўлишича, бемор 26 ёшли паркентлик йигит Убайдулла Дадахўжаев бўлиб, кўп йиллардан бери жигар циррозидан азобланарди. Сўнгги пайтларда кундан-кун аҳволи оғирлаша борганди. Унга 30 ёшли туғишган акаси Ҳаёт Дадахўжаев донорлик қилишга бел боғлабди. Шубҳасиз, донорни ҳам уч ой давомида жарроҳлик амалиётига тайёрлашган.

— Бу амалиётда, — дейди Феруз Назиров. — 21 нафар врач ва 10 нафар ёрдамчи мутахассислар иштирок этди. Шуни алоҳида айтиб қўяйки, бизнинг мутахассисларимиз Америка, Франция, Жанубий Корея, Туркия, Швейцария ҳамда Россияда малака ошириб келишган. Худди ўша малакалар илк бора амалиётга тадбиқ этилди. Хуллас, жарроҳлик амалиёти жами 15 соат давом этиб, биз кўзланган мақсадга етдик.

gazeta. uz/ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit