Америкалик наркоман таниш қизга керагидан кўп гиёҳванд модда бериб ўлдириб қўйган ва мурданинг номусини булғаган…

0

 

Фожиа Вашингтонда содир бўлди. 18 ёшли Алисса Мэй Носеда исмли қиз севган йигити билан муносабатларни узгач, анча пайтдан бери тушкунлик ботқоғида эди. Яқин танишларидан бири Брайан Роберто Варела бир куни меҳмонга чақириб қолди. Қиз инкор этмади. Брайанникига меҳмон бўлиб келди. Афсуски, Брайан наркоман эди. Қолаверса, шу оғунинг орқасидан тирикчилик ҳам қиларди. Қиз келишига янги дозани тайёрлаб қўйган экан. Алдаб-сулдаб Носедага уни ичириб юборди. Бахтга қарши қиз бироздан кейин доза керагидан кўплиги сабабли аввал ҳушидан кетди. Орадан яна қанчадир вақт ўтгач, вафот этди. Лекин Брайан бу манзарага эътибор ҳам бериб ўтирмади. Мурданинг жасадини хўрлашга, номусини булғашга тушди. Кейин оёқ-қўлларини синдириб, жасадни ахлат ташланадиган контейнерга беркитди. Мурдадан бадбўй ҳид таралмаслиги учун пиёз тўғради-да, устига сепиб чиқди.

Қотилнинг ягона хатоси шу бўлдики, бу ҳақда ўзи наркотик сотиб оладиган танишларига гуллаб қўйди. Ана ўшаларнинг бири полицияга хабар берибди.

Терговда Брайан жиноятини бўйнига олди. Айтдики, қиз ҳушини йўқотиш палласида «Тез ёрдам»га хабар бериши кераклигини билган. Бироқ атайин хабар қилмаган. Жасаднинг номусини булғаш нияти устун келган. Қолаверса, полиция қўлига тушишдан қўрққан. Яқин кунларда жасадни ўрмонга олиб бориб кўмиб юборишни мўлжаллаб юрган экан.

Тергов жараёнида Вареланинг оила аъзолари иштирок этишдан бош тортишди. Бундан буён Варела исмли қариндоши ўлган деб ҳисобланишини таъкидлашди.

Прокурорларнинг гапига қараганда, Варела камида бир умрга озодликдан маҳрум этилади. Аммо ўлим жазоси олиши янада аниқроқ бўлиб турибди.

rep. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here