Баноффи – банан ва карамелли пирог

0

Баноффи – бу инглизча, пиширишни талаб қилмайдиган жуда мазали пирог. Карамел ва бананларнинг бетакрор уйғунлиги, устидаги кўпиртирилган қаймоқли креми билан юрагингиздан жой олиши аниқ.

Бу пишириқ учун керак бўлувчи тузли карамелни бир кун олдин тайёрлаб қўйсангиз яхшироқ бўлади, чунки турган карамел янада мазалироқ чиқади. Бундай карамелни тайёрлашни биз сал олдинроқ кўрсатиб берган эдик.  Агар карамел тайёр бўлса, унда қолганига бор йўги 15 дақиқа вақтингиз кетади.

Қанчалик ўзимизни бу ширинликни дарҳол ейишдан тийиш қийин бўлсада, аммо шунга мажбурмиз.  Фақат 4-5 соат совутгичда сақланганидан кейингина бу ширинликни кесамиз ва дастурхонга тортамиз.

 

Печенени блендерда эзамиз, агарда блендер бўлмаса унда ўқлоқ ёрдамида майдалаймиз.

Печенени хоҳишга қараб танлайверинг – шоколадли, сариёғли фарқи йўқ.

Сариёғни эритиб, печенени устига соламиз.Бир хил ҳолатга киргунича аралаштирамиз.

Айланаси 18 см ли қолип оламиз ва тагига пергамент қоғоз тўшаймиз.

Печенели аралашмани қолипга жойлаймиз.

Қолипни четларига ҳам худди расмдагидек печенедан қотириб чиқамиз.

Печенели қолипни бир соатга совутгичга қўямиз, агар шошилаётган бўлсангиз, унда 15-20 дақиқага музхонага қўйинг.

Сўнг олиб устидан карамелли қайла суртаммиз ва устини текислаймиз.Кейин тўғралган бананларни икки қатор қилиб териб чиқамиз.

Муздек қаймоқни олиб шакар упаси ва ванил экстракти соламиз ва яхшилаб кўпиртирамиз. Устида гул ҳосил бўлса крем тайёр бўлган ҳисобланади. (Агарда сиз ширинроқ крем чиқишини хоҳласангиз, унда кўпроқ шакар упасидан фойдаланинг).

Бананларни устига пишириқ қопчаси ёрдамида крем чиқариб безатилади.

Ширинликни 4-5 соатга совутгичга қўямиз, иложи бўлса бир кечага қолдирсангиз жуда аъло бўлади.

Тайёр ширинликни қолипидан халос этамиз ва дастурхонга тортамиз. Ёқимли иштаҳа!

 

 

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: