Дубайда 1 млн долларлик оппоқ либосли келин шаклидаги торт тайёрланиб, кенг омма эътиборига ҳавола этилди…

0

 

Бу ғаройиб тортнинг муаллифи дизайнер Дебби Вингхэм (Debbie Wingham) бўлиб, халқаро кўргазма доирасида йиғилганларни торт билан бажонидил меҳмон қилди.

Торт ҳақиқатан оппоқ либосли келин шаклида тайёрланган. Бўйи 180 сантиметр, вазни 120 килограммга тенг. Уни кўргазмага олиб келиш учун олтита юк машинаси зарур бўлди.

Торт келинчакни пишириш учун 25 кило шоколад, кўйлагини тайёрлашда 50 кило кондитер мастиклари сарфланди. Бундан ташқари марварид кўринишидаги майда ширинликлар ҳам келинчак тортни ўзига хос тарзда безаб турди. Муаллиф бу билан ҳам тўхтаб қолмабди. «Келин»нинг бошидаги оппоқ рўмол ичига беш дона ҳақиқий марварид беркитилган экан. Уларнинг ҳар бири 200 минг доллардан тураркан.

Oddity Central

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: