Эҳтиёт бўлинг, бозорда саратон хасталигини чақирувчи косметик маҳсулот сотилмоқда!!!

0

 

«Ўзстандарт» агентлиги давлат инспекторлари навбатдаги таҳлилий амаллар натижасида Исроилда ишлаб чиқарилган «Newa» юзга суриш учун мўлжалланган гел таркибида мавжуд канцероген саратон хасталигини чақиришга мойиллигини аниқлашди. Бу маҳсулот республикамиздаги катта бозорларда сотилмоқда. Инспекторларнинг айтишига кўра, гел таркибидаги «N-нитрозодиэтаноламин (NDELA)» канцероген ҳисобланиб, организмда саратон шишлари пайдо бўлишини тезлаштириш учун хизмат қиларкан.

podrobno. uz