Олма қандай касалликларга даво?

0

 Халқ табобатидан маълум бўлишича, олманинг муваффақияти шундаки, у темир моддасига бой. Шунинг учун олма камқонлик ва айнан темир моддаси етишмовчилигидан пайдо бўлган камқонликка шифо бўлади. Олмали ширинликлар эса плеврит, зотилжам ва подагра (модда алмашинувининг бузилиши туфайли юз берадиган, бўғинларни, бармоқларни қизишгандай зирқиратиб оғритадиган касаллик)га шифо бўлади.

Ҳозирги замон тиббиётидаги каби халқ табобатида ҳам саломатликни бир маромда ушлаш учун олма еб туришни маслаҳат беради. Олма барчага баробар фойда берадиган ва барчага бирдай ёқадиган мевадир.

 

 

ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКЛАРГА ДАВО?

Олма нафақат танни саломат қилади, балки қоматнинг ҳам гўзал бўлишига сабаб бўлади. Организмдаги ортиқча ёғ ва холестериндан зудлик билан халос бўлмоқчимисиз? Кўпроқ олма енг ва имкон даражада тез-тез янги тайёрланган олма шарбатидан ичинг.

Олма шарбати хотирани яхшилайди, уйқуни меъёрга келтиради. Олмалар табиий шифобахш неъмат эканлиги туфайли саратонга ҳам даво бўлади. У йўғон ичак ва ошқозон ости безидаги саратоннинг ривожланишини тўхтатади. Жигар атрофи ва кўкрак безидаги ёмон шишларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Кунига икки дона олма ейиш ёки 2 стакан олма шарбатини ичиш орқали қондаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришасиз. Бундан ташқари, кунига 2 дона олма ейишнинг ўзи қондаги қанд миқдорини 28 фоизга камайтиради.

АЎЛЛАРГА ФОЙДА

Бундай қоқилар аёл киши қонидаги холестеринни 23 фоизга тозалайди. Бу эса аёлларга қўшимча 250 калория қувват беради. Ундаги пектин тўйимлиликни оширади, аммо семиртирмайди. Олмадаги темир, калий, кальций ва фойдали қанд моддаси унинг шифобахшлик қудратини оширади. Айниқса, олмали пишириқлар қондаги гемоглобин ва темир моддасини кўпайтиради. Шунинг учун уни гепатитнинг барча турига қарши истеъмол қилиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, холецистит ва дисбактериозга қарши ҳам олма қоқисини ейиш буюрилади. Қоқининг яна бир хусусияти шундаки, у ошқозон ва ичак фаолиятини кучайтиради. Айниқса, жарроҳлик столидан турган, наркоз эндигина тарқаб, ўзига кела бошлаган беморга олма қоқисидан тайёрланган компот бериб туриш жуда фойдали. У организмда сақланиб қолган барча ортиқча иллатларни ҳайдаб чиқаради, ичак ва ошқозонни тозалайди.

ОЛМА ЯНА НИМАСИ БИЛАН

ШИФОБАХШ?

Биз билган мевалар ичида инсон саломатлиги учун олмага тенг келадигани бўлмаса керак. У ҳатто юрак-қон томирлари ва мушаклар системасига ҳам жуда фойдали. Олма қондаги холестеринни камайтиради. Унинг тозаловчилиги сабабли ичаклардаги токсин, инфекция, шлак ва заҳарли моддалар ҳам инсон танасидан ҳайдаб чиқарилади. Бу эса саратон билан касалланишнинг олдини бир неча марта кучлироқ олади. Ошқозондаги гастрит ва ярани даволашда ҳам олманинг фойдаси жуда катта.

ПАРҲЕЗБОП МЕВА

Олма жуда парҳезбоп мевалиги боис организмдаги модда алмашинувига жиддий таъсир этади. Шунинг учун ҳам бир неча оздирувчи ҳамда тозаловчи санаторийларда, асосан, олма ва ундан тайёрланган маҳсулотлар кўп. Айнан ўша ерларда уй шароитидаги каби олма парҳезидан фойдаланилади.

ОЛМАЛИ НИҚОБЛАР ЮЗИНГИЗНИ ЎШАРТИРАДИ

Уй шароитидаги косметология — бу олманинг яна бир сферик қатламидир. Олмали ниқоблар барча турдаги юзларга фойда беради. Айниқса, у ажин ва доғларга тўла бўлса, олмали ниқоб сизни улардан халос этади. Бунинг учун олмали ниқобни юзингизга суртинг ва 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланг. Терингиз анчагина ёшаради.

* 100 г олмани қирғичдан ўтказиб олиб, унга сариёғ ёки ғоз ёғидан 1:1 нисбатда қўшсангиз, ажойиб ниқоб тайёр бўлади. Уни юзингизга суртгач, 20 дақиқа ушлайсиз ва илиқ сувда чаясиз.

Олмада аскорбин кислотаси, яъни С витамини кўплиги боис одам терисини ташқи инфекциядан сақлайди ва иштаҳани очади.

ОЛМА ШАРБАТИ ВА ОЛМАЛИ ПАРҲЕЗ

Сурункали ревматизм ва подагра (модда алмашинувининг бузилиши туфайли юз берадиган, бўғинларни, бармоқларни қизишгандай зирқиратиб оғритадиган касаллик)га шифо бўлади. Парҳезда олма шарбати, дамламаси ва компоти энг фойдали ва қулай маҳсулотдир. Улар авитаминоз, камқонлик ва пешоб ҳайдашга ёрдам беради. Олмада фитонцид антибиотиги мавжудлиги сабаб унинг фаоллиги янада ошади, яъни у дизентерия, ошқозон бузилиши, грипп ва гастритга даво бўлади.

Шўр ва нордон олмалар иштаҳани очиш, токсикоз вақтида кўнгил айнишини босиш, ошқозонда таомнинг ҳазм бўлишини осонлаштиришга ёрдам беради. Ҳатто томоқ оғриганда ҳам олмали дамламани иссиқлигида ичсангиз, ундан халос бўласиз. Бунинг учун 1 чой қошиқ қуритилган олма пўчоғини стаканга солиб, устидан қайноқ сув тўлдириб қўйсангиз кифоя. Бундай дамламани кунига 3-4 маҳал овқатланишдан олдин тайёрлаб ичсангиз, кони фойда.

БОЛАЛАР УЧУН САЛОМАТЛИК МАНБАИ

Олма болалар учун севимли мева. У болаларнинг тишларига соғломлик бахш этади. Боламнинг тишлари соғлом бўлсин, десангиз, унга кунига бир дона олма едиришни канда қилманг. Олма нафақат тишини тозалайди, балки диареядан ҳам халос этади.

Одатда, олма сабзи билан жуда яхши келишади. Шуни ҳисобга олиб, болангизга уларни майдалаб тўғраб, устига творог аралаштириб едиринг. Бу болангизнинг ақлини ўстиради, ошқозон ва ичак фаолиятини яхшилайди.

Олма пўчоғида антиоксидант кверцетин сақланади. Бу эса организмда саратоннинг шаклланишини рад этади. Кўп болалар олмани пўчоғисиз ейишни яхши кўришади. Сиз уларни, аслида, пўчоғи билан ейиш фойдалироқ эканлигига ишонтира билинг.

Абу Али ибн Сино ўз текширувлари натижасида шуни англаганки, ҳар қандай шароитда ҳам киши кунига бир дона олма истеъмол қилса, унинг танаси ортиқча касалликдан сақланаркан ва инсон ҳеч бўлмаганда ўз умрига камида 3 йил қўша оларкан.