Японияда катта қор ёғиши туфайли 15 киши ҳалок бўлди…

0

 

Бундан ташқари, 225 киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхоналарга олиб кетилган. Шу ҳақда Япония метеорологлари расман хабар қилган. Хабарда айтилишича, қор асосан Фукуа, Ниигата ва Тояма вилоятларини қоплаб олган. Бу вилоятларда, Хонсю ороли, япон денгизи соҳилларида қорнинг қалинлиги 2, 78-3 метргача етган. Уйлар томлари қалин қор остида қолиб вайрон бўлмаслиги учун одамлар томларга чиқиб қор курашга мажбур бўлишган. Ҳалок бўлганларнинг деярли барчаси худди шу сабаб билан ёруғ дунёни тарк этган.

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: