Оппоқ тўй либосини кийиб ҳам, тикиб ҳам бўлмайдими?

0

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, рафиқам тўйда киядиган оқ либослар тикмоқчи эди. Сабаби, тўйимизда ҳижоблилар учун кийим топишга қийналган эдик. Шунинг учун рафиқам ҳижоблилар учун ва бошқа бўлажак келинчаклар учун ибо-ҳаёлиликни, миллийликни сақлаган, ўта оппок рангда бўлмаган бошқа рангларда келин кўйлак тикмоқчи. Тикса бўладими ва бунинг ҳукми қандай?  Эшитишимизча, оқ либос кийиб ҳам, тикиб ҳам бўлмас экан. Шу гап тўғрими?  Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Ҳозирги кундаги тўй либосларини тикиш ва савдоси билан шуғулланиш жоиз эмас. Бу нарсага ривож берманглар. Бунинг ўрнига муслималарга иболи ва оддий либослар тикишни ўрганиш керак. Валлоҳу аълам!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: