«Сетора» гуруҳидаги Лайло қизли бўлди

0

Бу ҳақда гуруҳ аъзоси Феруза Латипова ўзининг инстаграмдаги саҳифасидақуйидаги сўзлар орқали маълум қилган:

«Қадрли Лейли сени қиз фарзандлик бўлганинг билан табриклайман!!! Соғ-саломат, бахтли қиз бўлсин. Сен бу кунни узоқ кутган ва хоҳлаган эдинг. Иккингизга ҳам бахт тилайман».
Лейли (Лайло Галиева)нинг бир ўғли бор.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ илк таркиби қизлари Лейли ва Камилла 2016 йилда пойтахт масканлари бирида «Рахмоним» номли янги қўшиқлари тақдимотини ўтказган эдилар. 2017 йилда эса мазкур қўшиққа суратга олинган клипни мухлислари ҳукмига ҳавола этган эдилар.

Kunutun.uz