Зоҳиршоҳ Жўраевнинг дўстлари нега бевафолик қилди?

1

Ижоддаги “илдиз”и улуғ аждодларнинг дунё тамаддунида ўрин топган асарларидан “сув ичиб”, қадди ҳаётнинг довул ва изғиринларига дош беролган ижодкор Зоҳиршоҳ Жўраев, журналист Садоқат Аллаберганова билан бўлган суҳбатда дўстлар ҳиёнати ҳақида сўзлади.

Зоҳиршоҳ Жўраев: — Тан оламан, авваллари оиламга у қадар эътиборли эмасдим. Ошна-оғайнилар орттириб, ўткинчи нарсаларга ўралашиб қолган эканман. Бирор марта ҳам ўша “дўстлар”им бир соатда йўқ бўлиб қолиши ҳақида фикрлаб кўрмабман. Ишонасизми, мен учун оғир бўлган кунларда “дўстман” деб юрганларнинг бирортаси ёнимда қолмади. Бу ҳам менга яхшигина сабоқ бўлди. Бу воқеалар йигирма йил кейинроқ юз берганида менга қийин бўларди. “Дўстлар”им айни фурсатида синовдан ўтди. Яхши-ёмон кунингда оилангдагилардан бошқасига керак эмас экансан, шуни англадим. Шукр, оила-аъзоларим борлиги учун шунча вақт оёқда мустаҳкам туролдим.

 

manba: darakchi.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Сен дустларинг кимлигини айт, мен сени кимлигингни айтаман…. Сен хали хаетни аччик-чучугини татиганинг йук болакай…

Comments are closed.