Ва ниҳоят “Севги изтироби” эфирдан олиб ташланди

1

ОАВ орқали эълон қилинган мақолалар, томошабинларнинг ҳақли эътирозлари ҳукуматни ҳам беэътибор қолдирмади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонининг ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида хусусий телеканаллардаги сериалларга эътиборни кучайтириш ҳақида гапирди.

Кеча, 16 февраль куни “Зўр ТВ” телеканалида Туркия киноижодкорлари томонидан яратилган “Севги изтироби” (“Кара севда”) сериали охирги бор экран юзини кўрди. Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, эндиликда ушбу сериалнинг намойиши расман тўхтатилган.

Сериални овозлаштиришда иштирок этган актёрлардан бири Алишер Узоқов кеча ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига сериал роль ижро этган актёрларнинг суратини жойлаштириб, “Бугун сўнгги маротаба қаҳрамонларингизни кўриб олинг”, дея изоҳ қолдирган.

Ушбу сериалнинг эфирдан олиб ташланиши Ўзбекистонда ОАВлар, шу жумладан жамоатчиликнинг фикри, муносабати муҳим эканлигини англатади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

Comments are closed.