“Ичкарида”ги Желал — Четин Текиндор

0

“Sevimli Tv” намойиш этилиб, аллақачон ўз томошабинини топган “Ичкарида” сериалининг ижодий жамоаси билан таништиришда давом этамиз.

Четин Текиндор — 1945 йил 16 июль куни Туркиянинг Сивас шаҳрида туғилган. Актёр ўзининг илк ролини 18 ёшида “Барчаси Ватан учун” номли ватанпарварлик руҳидаги фильмда ижро этган бўлиб, иккинчи даражали — аскар йигит роли билан бошқа режиссёрлар назарига тушишга ҳам муваффақ бўлган. 1964 йил Анқара консерваториясига ўқишга кириб 1970 йил йил тамомлаган актёр узоқ йиллар давомида, нафақат кинода балки, театр саҳнасида ҳам кўплаб образларни талқин этган. Анқара давлат театрида 15 йилдан зиёд фаолият юритиш билан бир вақтда Хажеттепа университетида дарс берган. Шунингдек, Четин Текиндор 1998 йилдан то бугунгача Билкент университетида ҳам талабаларга сабоқ бериб келмоқда.

Машҳур қилган роллари

1983 йили суратга олинган “Кенжа оға” сериалидаги роли актёрни яхшигина машҳур қилган, деб ёзади, турк журналистларидан бири. ХХ аср воқеалари кўрсатилан сериалда у Южеля Чақмоқли ролини гавдалантирган. Мазкур сериал шу қадар машҳур бўлганки, томошабинлар узоқ вақтгача актёрни ўз исми билан эмас Кенжа оға дея чақиришган экан.

Аммо актёрнинг кейинги кинолойиҳалари кутилган натижаларни бермади. Фақат 2005 йилда суратга олинган “Менинг отам ва менинг ўғлим” сериалигина “Кенжа оға”нинг машҳурлигидан ўта олган. Ушбу сериал Туркиянинг энг рейтинги баланд сериалларидан бири ҳисобланади.

Четин шу кунгача ўндан зиед мукофотларни қўлга киритган Ҳозир актёр турк кино ва сериалларида ёши катта қаҳрамонларни ижро этиб келмоқда.

Шахсий ҳаёт

Четин Текиндор 1987 йил театр ва кино актрисаси Зерринга уйланади. (Бу актриса томошабинларга “Севги изтироби” сериалидаги Лайло роли билан яхши таниш). Аммо улар 10 йиллик оилавий ҳаётдан сўнг ажрашишган. Ижодкорларнинг Хира исмли ўғли бор.

 

 

manba: darakchi.uz