Туркча сомса

0

Бундай сомса сметанага қорилган хамирдан тайёрланиб, асос сифатида қийма ва картошка бўлакчалари қўшилади. Пишган сомсалар эса оғзингизда эриб кетади!

Бу сомса учун хамир жуда осон тайёрланилади. Уни хоҳишингизга қараб эртароқ ҳам тайёрлаб қўйишингиз мумкин, масалан эрталаб хамирини қориб қўйиб, тушлик ёки кечки овқатга иссиқ мазали егуликдан пишириб яқинларингизни хурсанд қилишингиз мумкин.

Унга туз ва қабартмани соламиз.

Маргаринни қирғичдан чиқарамиз ва ун билан аралаштириб чиқамиз. Сўнг устидан сметанани соламиз. Ўртача қаттиқликдаги хамир ҳосил бўлади. Унга қараб сметана камроқ ёки кўпроқ кетиши мумкин, шуни ҳисобга олинг.

Хамирни айлана шаклга келтириб, устини сочиқ билан ёпамиз ва ярим соатга тиндириб қўямиз.

Бу вақт мобайнида асосни тайёрлаб оламиз.

Картошка ва пиёзни майда тўртбурчак шаклда тўғраб оламиз ва қиймага соламиз. Туз, зираворлар ва, ёғни соламиз.

Аралаштирамиз ва улардан котлетчалар ясаб оламиз

Хамирни олиб, 0.5 см қалинликда айлана шаклда ёямиз.

Қиймаларни қўйиб, ўраб чиқамиз.Пергамент қоғоз тўшалган патнисга сомсаларни териб чиқамиз.

Устига тухум сариғи суртамиз ва седана уруғларидан сепиб безатамиз.

Сомсаларни 180 C да олдиндан қиздирилган газ печида 35 дақиқа давомида пишириб оламиз.

Сомсаларни иссиқлигида помидорли қайла билан дастурхонга тортишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: