«Месси «Челси»га бирор марта гол уролмаган.» Бу гал уради!

0

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалида «Челси»га қарши майдонга тушади.

Қизиқарли факт шундаки, шу пайтгача қадар чемпионлар лигасида юзга яқин гол урган ҳужумчи бирор марта «Челси» дарвозасини ишғол эта олмаган.

Месси биринчи бор 2006 йилда мусобақанинг нимчорак финал босқичида «аристократлар»га тўқнаш келган. Ўшанда аргентиналик иқтидор жамоанинг асосий фигураси эмасди ва кейинги босқичга ўтиш учун Мессининг голига эҳтиёж туғилмаган. Кейинчалик гуруҳда икки бор, 2009 ва 2012 йилларда икки бор ярим финалда тўқнаш келган бўлса-да, Лео тўпни дарвозага аниқ йўллай олмаган эди.

Умуман, шу пайтгача ўтказилган икки жамоа иштирокидаги саккиз ўйиннинг бирортасида Леога бирор марта гол уриш насиб этмади. У ана шу ўйинларнинг еттитасида тўлиқ ўйнаган, фақат биттасида жароҳат туфайли захирага олинган. У «Челси» дарвозасига 29 марта зарба йўллаган, бир марта пенальтидан ҳам гол ура олмаган.

Еврокубокларда Лионель Мессидан гол ўтказмаган жамоалар орасида «Атлетико», «Бенфика», «Интер», «Ливерпуль», «Удинезе» ва «Рубин» клублари ҳам бор.

 

manba: xabar.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: