Муҳаммад Салоҳни улуғлаётган «Ливерпуль» фанатлари: «Голлар урсанг, мусулмонмиз кўр! Масжидда ҳозир бўлсанг, биз учун ҳам зўр!»

0

«Ливерпуль»даги дебют мавсумидаёқ 32 та гол уришга эришган Муҳаммад Салоҳ ҳақида бутун инглиз матбуоти бонг ураётгани сир эмас. У бир йилнинг ўзида «Ливерпуль» афсоналари қаторига қўшилиб олишни уддалади.

The Washington Post нашри «Ливерпуль» мухлисларининг Салоҳга бўлган муҳаббатлари борасида мақола чоп этди. Бунга сабаб ўзининг рацистик кўринишидаги чиқишлари борасида етакчи бўлган англиялик мухлисларнинг ислом динини улуғлаб қўшиқ куйлаганидир. Мақолада Салоҳ уларни шунга мажбур қила олгани борасида гап боради.

Зўр ўйинчилар ҳар қандай тўсиқларни бузиб ташлайди. Биз қайсидир яхши футболчига тегишли бўлган ҳислатларни кейинчалик унинг мухлислари ҳам ўзлаштирган жуда кўп ҳолатларни кўрганмиз.

Пиара, Повар, FARE раҳбари
Бунгача «Ливерпуль» мухлислари Муҳаммад Салоҳни «Мирслик Қирол» дея улуғлашди. Уни фиръавн билан тенглаштиришди. «Биз бу йигитни Римдан олиб келдик ва у ҳар ўйинда гол ура бошлади», деб қўшиқлар куйланди. Кўп ўтмай «У мисрлик, у жуда ажойиб ва унинг исми Муҳаммад», деган хайқириқлар стадионларни эгаллаб олди. Бу сафарги чиқиш эса буткул ўзчага бўлди:

«Агар сенга зўр бўлса,

Биз учун ҳам зўр!

Яна бир неча гол урса,

Мусулмонмиз, кўр.

Сен учун бир бўлса,

Биз учун ҳам бир.

Масжидда ҳозир бўлса,

Ҳаммамиз ҳозир»

 

 

manba: daryo.uz