Тўрт яшар қизалоқнинг ҳаётини врачлар сақлаб қола олишмади. Лекин қизалоқ бошқа бир беморни ўлимдан асраб қолди…

0

 

Англиялик 4 ёшли Аоифе О’Суливан ўзи билмаган ҳолда тенгқур бемор болакайнинг ҳаётини сақлаб қолди. Қандай қилиб дейсизми? Аоифе туғилгандаёқ касалманд ҳолатда эди. Уч ёшида врачлар у пневмония ҳамда сил касалига чалинганини аниқлашди. Бунга қадар, қизалоқ астмадан азоб чекканди.

Тўрт ёшга етганда, Аоифенинг юраги катталашгани маълум бўлди. Ташҳис шундай бўлди: «Чегараланган кардиомиопатия»

Бу хасталик юрак меъёрида ишлашига жиддий халал беради. Аоифени Ройал Бромптон касалхонасига олиб кетишди. Худди шу касалхонада қизалоқ ҳаётидаги сўнгги Рождество байрамини қарши олди.

Врачларда Аоифенинг яшаб кетишига умуман ишонч қолмаганди. Шунинг учун ота-онаси бўлмиш 44 ёшли Мишель ва Нейлуга қизалоқнинг умри оз қолгани, донор юракни кутишдан бўлак илож йўқлиги уқтирилди. Улар донор кута бошлашди. Бахтга қарши, донор топилмади. Улгуришмади. Аоифе 2016 йил февралида жон таслим қилди. Шунда ота-она ўзаро келишиб, қизнинг соғлом аъзоларини бошқа беморларга ҳадя этишни маъқул кўришди.

Аоифенинг буйраги 6 яшар ўлим тўшагида ётган болакайга ўрнатилди ва у аввало худо, қолаверса, Аоифе сабаб бўлиб тузалиб кетди.

Ҳозирги кунда Аоифенинг ота-онаси бошқа болаларга ўлим ёқасидаги гўдаклар тана аъзоларини ҳадя этиш, шу йўл билан бегуноҳ бемор болалар ҳаётини сақалб қолишга йўналтирилган оммавий ишга қўл уришган. Улар ишонишади. Қайсидир бола оламдан ўтиши мумкин, лекин у худонинг қудрати билан бошқа беморни ўлимдан албатта сақлаб қолади.

Mirror

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit