ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Ўрта асрларда Англияда келин бўлишни хоҳлаган қизлар учун ажабтовур одат бор эди. Черковга каттакон, оғир сандиқ қўйишган. Келинликка даъвогар шу сандиқнинг қопқоғини ўз кучи билан очиши керак бўлган. Бу қизнинг рўзғор юмушларига тайёрлигини исботлаган. Агар қиз қопқоқни оча олмаса, никоҳ ўқилмаган.

2. Ирландия қизлари йилнинг фақат бир санасида ўзи ёқтирган йигитнинг қўлини сўрашга ҳақли. Бу сана 29 феврал ҳисобланади.

3. Того республикасида яшовчи эркаклар аёлларга камдан-кам ҳолларда хушомад қилишади. Чунки бу давлатда хушомад аёл ёки қизнинг қўлини сўраш деб қабул қилинади.

4. Бушменларда «муҳаббат ўқи» деб номланган камон ўқи бор. Ўқлар суякдан тайёрланади. Ўқнинг учи ўткирланиб, оғриқ қолдирувчи маз сурилади. Йигит ўзи танлаган қизга камонсиз ўз қўли билан шу ўқни отиши зарур. Агар ўқ қизнинг танасига санчилса, тўй бўлади. Мабодо тегмаса, бу йигитнинг исмини қаллиқлар рўйхатидан ўчириб ташлашади.

5. XIX аср бошларида Россияда шов-шувли ҳодиса юз берди. Ёш шоирлардан бири севган қизига бир томли шеърий тўпламини йўллади. Шеърларнинг барчасида у қизга қўлини сўраб мурожаат этганди. Қиз ҳайратдан ёқа ушлади ва шоирнинг севги изҳорини қабул қилди. Ажабланарлиси, шеърий тўплам муқовасини шу шоир йигитнинг қўл терисидан тайёрлашган экан.

6. Австралияда дунёдаги ўта заҳарли илон истиқомат қилади. Уни «соҳилбўйи тайпани» деб аташади. Шу илон бир вақтнинг ўзида заҳрини сочса, юз нафаргача бўлган одамни ўлдира олади.

7. Мексикада маккажўхори универсал емиш саналади. Уни хомлигича ҳам, қовуриб ё қайнатиб ҳам ейишади. Маккажўхоридан ҳатто музқаймоқ ҳам тайёрлашади.

8. Непалдаги кўплаб уйларнинг деразаларига албатта панжара ўрнатилади. Лекин ойна қўйилмайди.

9. Мальтада бомжлар ҳам, гадойлар ҳам йўқ. Мальталиклар мафия деган атамани ҳеч қачон эшитишмаган.

10. Голландия эркаклари дунёдаги энг новча эркаклар ҳисобланишади. Бу мамлакатдаги эркакларнинг бўйи ўртача 182 сантиметрга тенг.

nicetrip. kz/ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади