Олча мурабболи ширинлик

0

Керакли масаллиқлар: 200 г маргарин, 2-3 стакан ун, ярим стакан шакар, 2 дона тухум ва хамир юмшатгич.

Безак учун: олча мураббоси, 1, 5 стакан майдаланган ёнғоқ, 1 стакан шакар, битта лимон.

Тайёрланиши:

  1. Тухумнинг оқини сариғидан ажратинг. Лимоннинг пўстини қирғичдан ўтказиб, шарбатини олинг.
  2. Юмшатилган маргаринга ун, шакар, тухум сариғи ва хамир юмшаткични қўшиб, хамир қоринг.
  3. Хамирни кичик бўлакларга бўлиб, қолипларга жойланг ва ўртасига олча мураббоси, лимон қириндиси ҳамда майдаланган ёнғоқ солинг. Ширинликларни патнисга териб, 180 даражада қиздирилган газ печига 30 дақиқа пиширинг.
  4. Лимон шарбатига шакар солиб, паст оловда аралаштириб турган ҳолда қайнатинг. Тайёр қиёмни ширинликлар юзига суртинг.