5,6 магнитудали зилзила содир бўлди

0

Тайвань шарқий соҳилларида 22 февраль, пайшанба куни 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда орол сейсмология хизмати маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Зилзила эпимаркази Хуалянь уездидан 69,6 километр масофадаги денгиз акваториясида жойлашди.

Ер силкиниши Тайдун, Цзяи, Наньтоу, Юньлинь уездлари ва Гаосюн ҳамда Тайчжун шаҳарлари ҳудудида ҳам сезилган.

Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар, шунингдек, цунами таҳдиди ҳақидаги маълумотлар келиб тушмади.

 

manba: daryo:uz