Наҳотки? Марадона фаолиятини Самарқандда давом эттиради?!

0

Самарқанднинг “Динамо” клуби Про-Лиганинг янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда ўтказмоқда.

Айни вақтда “Динамо”нинг таркиби кучайтирилиши режалаштирилган бўлиб, жамоа сафида тажрибали ярим ҳимоячилар Дилшод Шарофутдинов ва Илҳом Юнусов каби футболчилар янги мавсумда фаолият юритадиган бўлишди.

Бугун, 22 февраль куни Самарқанд жамоаси таркибига яна бир янги футболчи Марадона Сафаров келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.

“Машъал» клуби тарбияланувчиси ҳисобланмиш Марадона Сафаров ўтган мавсумнинг биринчи даврасини “Машъал”, иккинчи даврани эса “Шўртан” клуби сафида ўтказган.

24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳозирча жамоа кўригида бўлиб турибди”, дейилади хабарда.

Хабарингиз бор, футбол оламида Диего Армандо Марадона номи жуда ҳам машҳур бўлиб, Марадона Сафаровнинг ота-онаси ҳам ўғлини буюк футболчи бўлиб етишсин дея айнан унинг исми билан фарзандини номлаган.