Пластик картаси борлар диққатига! Энди ҳеч қачон пулсиз қолмасликнинг иложи бор

0

Тижорат банклари маълумотига кўра, Ўзбекистондаги 9 та банк жисмоний шахсларни кредитлаш – овердрафт хизматини йўлга қўйган. Хўш, бу хизматнинг қулайлиги нимада? Бу кредитдан фойдаланиш учун нима қилмоқ керак?

Овердрафт кредитида ариза берувчи оладиган ўртача ойлик иш ҳақининг 3 баравар миқдорига тенг маблағ берилиши мумкин. Кредитнинг фақат сарфланган қисмига фоиз ҳисобланади. Овердрафт 12 ойгача бўлган муддатга берилади.

Ариза берувчининг банк олдидаги мажбуриятлари автоматик равишда, келиб тушган пул маблағларини ҳисобдан чиқариш йўли билан бажарилади. Айрим банклар ариза берувчининг нақд маблағ тўлаш орқали ҳисоб-китоб қилишига рухсат берадилар.

Ушбу имкониятлардан фойдаланиш учун тегишли хизматни ёқиш лозим. Бунинг учун банкка мурожаат қилиш зарур. Банк ходими, муассасада амал қилувчи Низомга мувофиқ, ариза ёзиб, паспорт нусхаси ва муайян даврдаги даромадларингиз тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишингизни сўраши мумкин. Айрим банкларга СТИР, ШЖБПҲ, меҳнат дафтарчаси ва суғурта полисининг нусхаларини тақдим этиш зарур. Шунингдек банкларда овердрафт очишга иш берувчининг розилигини талаб қилишлари мумкин. Ариза юзасидан қарор 3 кун ичида қабул қилинади.

Бироқ масофадан туриб, мобиль илова орқали овердрафтни расмийлаштириш имконини берувчи таклифлар ҳам киритилмоқда.

Фоиз ставкалари. Ушбу мезонга кўра таклифларни 5 тоифага бўлиш мумкин. Энг қуйи фоиз ставкаси – йиллик 14% Асака банк, Туронбанк ва Микрокредитбанкда белгиланган. Бунда Туронбанкнинг таклифлари фақат пенсионерларга мўлжалланган. Йиллик 19, 24, 25 ва 28% таклифлар ҳам мавжуд.

Таклифлар турли гуруҳга мансуб мижозларга мўлжалланган. Аксарият банклар фақат иш ҳақи пластик карталарига хизмат кўрсатиш шартномаларини тузган корпоратив мижозларининг ходимларига овердрафт-кредитларни таклиф этадилар.

3 та банк корпоратив мижозларининг ходимларига ҳам, бошқа жисмоний шахсларга ҳам кредит беришга тайёр. Таклифларнинг ушбу сегментида ҳам турли фоиз ставкалари – йиллик 14, 19 ва 25% амал қилади.

 

manba: qalampir.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: