Қарши кўчаларида ёмғирдан сўнг «денгиз»лар ҳосил бўлди (фото)

0

Куни кеча Қашқадарё вилоятида ҳам кўп ёмғир ёғди. Узоқ кутилган ёмғир ҳосилга барака, деб барчанинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Аммо ёмғирдан сўнг Қарши шаҳар кўчаларида ҳосил бўлган сунъий «денгиз»лар мактаб ўқувчилари, автомобиль ҳайдовчилари, умуман, барчанинг дилини хуфтон қилди.

Кучли ёмғирдан сўнг сув йўл тополмай катта йўл четларида ўрнатилган бетон ариқлардан тошиб, унда-бунда тўпланиб қолди. Аслида, бундай нохуш вазиятлар юзага келишига шаҳарсозлик қурилишида канализация тармоқлари яхши йўлга қўйилмагани сабаб бўлмоқда. Бу муаммога пиёдалар йўлаклари ёнида ташкил қилинган ободонлаштириш майдончаларидаги гул ёки манзарали дарахт кўчатларини оқар сув билан суғориш давомида ҳам дуч келинмоқда.

Хўш, нега? Шаҳарда катта-катта муҳташам иморатлар лойиҳасини тузаётган мутасаддилар, наҳотки, сизот сувлари оқиб кетиш йўналишларини ҳисобга олмаган бўлса? Яхшиямки, вилоят ёмғиру жала узоқ вақт тинимсиз ёғадиган ҳудуд эмас. Йўқса, шаҳар аҳолиси аллақачон кўчалар бўйлаб қайиқларда юришига тўғри келармиди?
manba: UzA

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: