Райҳон концертининг илк кунларида нега йиғлади? (видео)

0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева 20 февраль куни ўзининг 15-юбилей концерт дастури намойишини бошлаган эди.

Мазкур концерт дастури хонанданинг рақсдаги маҳоратини ҳам очиқ-ойдин кўрсатиб берди. Рақс хақида гап кетар экан, хонанданинг раққосалик бобида жуда маҳоратли эканига тан бермасдан иложи йўқ. У ўзининг ўн бешинчи концертида нафақат замонавий, балки миллий рақс маҳорати билан ҳам лол қолдирди.

Дуэтлар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов билан «Ёр -ёр» ва Зиёда Қобилова билан куйлаган халқ қўшиғи мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган бўлса, Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Зулайҳо Бойхонова билан қилинган ҳамкорлик ҳаммани қойил қолдирди. Хонанданинг доимий ҳамкори Жаҳонгир Позилжонов билан куйланган дуэтлар папуриси ҳаммани рақсга чорлади.

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: