Шоколадли торт

0

Керакли масаллиқлар: 250 г ун, 100 граммдан шоколад, сариёғ ва шакар, 3 дона тухум, 1 ош қошиқ юмшатгич.

Крем учун: 400 г сариёғ, 50 граммдан шоколад ва майдаланган ёнғоқ, 1 банка қуйилтирилган сут.

Тайёрланиши:

  1. Шоколад ва сариёғни тўртбурчак шаклда тўғраб, сув буғида эритинг. Тухумнинг сариғини оқидан ажратиб, шакар билан кўпиртиринг. Ун ва юмшатгични аралаштириб, тухум сариғи ва шоколадли аралашмани солинг. Тухумнинг оқини алоҳида кўпиртириб, уни ҳам қўшинг-да, хамир тайёрланг. Хамирни айлана шаклдаги ёғланган қолипга солиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 30-40 дақиқага қўйинг. Пишгач, бироз совитиб, бисквитни 3 та бўлакка бўлинг.
  2. Шоколадни сув буғида эритиб, 30 г сариёғ билан аралаштиринг. Қуйилтирилган сутни қолган сариёғ билан кўпиртиринг. 4 ош қошиғини эса олиб, музлаткичга қўйинг.
  3. Қолган сариёғли кремга эритилган шоколад ва майдаланган ёнғоқни қўшинг. Коржлар ўртасига кремдан суртиб, ёпиштиринг-да, юзи ва атрофига ҳам суртиб чиқинг. Музлаткичдаги кремни олиб, кондитер қопчаси ёрдамида торт юзига истаганингизча безак беринг. Бирор мева ёки ёнғоқ мағзини ҳам безак сифатида ишлатишингиз мумкин.

Тортни 2 соат музлаткичда сақлаб, кейин дастурхонга тортинг.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан олинди

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: