Азу – татарча, мол гўштидан ажойиб таом

0

Татарча мол гўштидан тайёрланиладиган бу таом мазали ва жуда тўйимли бўлиб, бирозгина нордонроқ таъмга ҳам эгадир. Айниқса бу таом эркакларга жуда ҳам ёқади.

Бу таомнинг афзал томони нимада дейсизми? Бу таомни бир неча хил усулда тайёрласа бўлади, масалан, картошкани ўрнига гуруч ёки гречка солиб, умуман янгича таъмга эга таом тайёрлаш имкониятига эга бўласиз.

Гўштни узунлиги 5 см, қалинлиги 1 см да сомонча шаклида тўғраб оламиз. Товага икки ош қошиқ ўсимлик ёғи соламиз ва қиздирамиз.Гўштни ўртача оловда қизартириб қовурамиз. Устидан гўштни қоплагунича қайноқ сув соламиз.Товани қопқоғини ёпиб, гўшт юмшагунича димлаб қўямиз. Гўшт пишгандан сўнг, қопқоғини очиб оловни баландлатамиз, қолган суви буғга айланиб кетиши учун.Тўғралган пиёз ва унни соламиз ва аралаштирамиз. Пиёз юмшагунича қовурамиз. Помидорларни пўстидан тозалаймиз, қирғичдан ўтказамиз ва гўштни устидан соламиз.Помидор пастасини ҳам соламиз. Сўнг ҳаммасини бирга 5 дақиқача димлаймиз. Шўр бодрингни ҳам сомонча шаклида тўғраймиз ва товага соламиз, яна 5 дақиқа димлаб оламиз. Гўштни димлаётган вақтда картошкани арчамиз ва узун сомонча шаклида тўғраб оламиз. Унчалик ҳам юпқа кесманг, эзилиб кетиши мумкин.Алоҳида товага ёғ солиб, картошкани қовуриб оламиз. Қовуриш жараёнида картошкага бироз туз сепамиз. Картошкани гўштнинг устига солиб аралаштирамиз ва 5 дақиқа димлаб қўямиз. Устидан кўкатлар, таъбга қараб саримсоқпиёз ва аччиқ қалампир соламиз.

Тайёр овқатга 5-7 дам берамиз. Сўнг эса дастурхонга тортишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

 

 

manba: zira.uz