Ота-оналардан фарзанди масжидга бормаслиги тўғрисида кафолат хати олиняптими?

1

Facebook интернет тармоғида юртимиздаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг ота-оналари учун тайёрланган «Кафолат хати»нинг сурати эълон қилинди. Мазкур ҳужжатда қуйидаги бандлар келтирилган:

… Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 май куни қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26-мартда қабул қилинган «Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ва диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари» тўғрисидаги 130-сонли қарори билан танишдим ва унга амал қиламан. Фарзандим турли диний оқимларга қўшилмайди, ноқонуний диний таълим олмайди, «қори ака» ва «отин ойи»лардан дин ўрганмайди, масжиддаги намозларга, жамоат намозларига қатнашмайди. Бундай ҳолат содир бўлса Жиноят Кодексининг 145-ва 216(2)-моддалари ёки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 240-моддалари билан жавобгарликка тортилишим ҳақида огоҳлантирилдим…

«Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини таҳқирловчи шу каби хатларнинг ташаббускори ким, – деб ёзмоқда мазкур суратни оммага улашган интернет фойдаланувчиси. – Бу беъмани талаблар қачон тўхтайди? Мактаб таълим берадими, ёки ўқувчининг мактабдан ташқаридаги ҳаётига ҳам чекловлар қўядиган ташкилотми?

Маълум қилинишича, мазкур Кафолат хати Наманган шаҳридаги 43-ўрта мактаб ўқувчиларига тарқатилган ҳамда улардан ота-оналарига имзолатиб келиш сўралган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Керак булса сиз айтмокчи «мактабдан ташкари хаёти»даги хар канака хукукбузарлиги ёки борадиган жойлари учун негадир ота- оналар эмас, мактаб укитувчилари жавобгар булади. Шунака экан бечора укитувчилар 35 нафар укувчисини эшигини пойлаб утиролмайдику? Нима килсин ота-оналарнинг масъулиятини ошириш учун кафолат хати олишгандирда

Comments are closed.