Ўзбекистонда ИИБ ходимларининг ойлик маоши ўзгарди

0

Ҳукуматнинг Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, фаолияти баҳолаш якунларига кўра, қониқарсиз деб топилган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан таъсир чораси сифатида улар лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда бир марталик пул ушланиши қўлланилади.

Бир марталик пул ушланиши интизомий жазо чораси ҳисобланмайди ва унинг қўлланиши интизомий жазо чорасини қўллаш билан боғлиқ оқибатларга олиб келмайди.

Фаолияти  баҳолаш якунларига кўра самарали деб топилган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда бир марталик пул мукофоти қўлланади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: