Диққат, Ерга ўта хавфли метеорит яқинлашиб келмоқда!!!

0

 

Американинг Виржиния штати астрономлари шу ҳақда расман маълум қилишди. Уларнинг айтишича, “sl-704” дея ном олган метеорит 2018 йил март ойи бошларида Ерга жуда яқин келади. Уни ҳеч қандай ускуналарсиз бир неча соат давомида кузатиш мумкин бўлади. Олимлар айтиб ўтишдики,  метеорит ер юзи учун ўта хавфли ҳисобланиб, атмосферага киргач, олов пайдо қилади ва ўз йўлидаги кислородни ёққан ҳолда пастга шўнғий бошлайди. Худо кўрсатмасин, у ернинг устки қисмига қулайдиган бўлса, қурбонлар жуда кўп бўлишини астроном олимлар алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ҳозирги вақтда метеорит ердан бир неча ўн минг километрлар узоқликда. Бу метеорит бошқа фазо жисмларидан буткул фарқ қилади ва ташқи кўриниши ҳам ўзига хос жиҳатларга эга.

Йил бошида ҳам олимлар ерга катта ҳажмдаги метеорит яқинлашиб келаётгани ҳақида хабар тарқатишганди. Лекин бу метеорит фазонинг ўзида ёниб кетган. Агар “sl-704” бизнинг атмосферага кирадиган бўлса, асосан Шимолий Америка аҳолисига, Атлантик океан соҳилларида яшовчиларга жиддий хавф туғдиради.

Бизни худди шундай бало-қазолардан худонинг ўзи асрасин!

vladtime.ru