Сочларни тўғри қуритиш қоидалари

0

* Қуввати камида 1800 ватт бўлган, бир неча хил ҳарорат режимларига эга ва тезликда қуритиш функцияли фен танланг. Қуритиш вақтида ўртача ҳароратда, турмаклашда эса юқори ҳарорат режимида ишлатинг.

* Соч турмаги шаклини ва ҳажмини яхшироқ ушлаш учун турмаклаш охирида совуқ ҳаво режимидан фойдаланишни унутманг.

* Узун сочларни қуритишда қисқичлардан фойдалансангиз ишингиз осонлашади.

* Табиий жингалак сочлар қуруқ бўлгани учун юқори ҳароратда қуритиш ярамайди.

* Сочлар ва фен ораси 10-15 см бўлиши керак.

* Қуритишдан олдин иссиқликдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланинг. Қалин ва бўйсунмайдиган сочлар учун мум ёки ювилмайдиган кремлар, ингичка сочлар учун эса кўпик ёки мусс ишлатсангиз бўлади.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан