Дунёнинг энг семиз кишиси ниҳоят озиш палласига кирди…

0

 

Мексикалик 33 ёшли Хуан Педро Франконинг вазни шу пайтгача 590 килограммни ташкил этган. У дунёнинг энг семиз кишиси сифатида эътироф этилиб, Гиннес рекордлар китобига ҳам киритилганди. Бу йигит ўрнидан тура олмасди. Ҳатто ўтиришга ҳам имкон топа олмай хуноб эди. Яқиндан бери у бир неча жарроҳлик амалиётларини бошдан ўтказди. Врачлар унинг ошқозонини икки ҳиссага кичрайтиришди. Кейин эса қатъий тартибдаги парҳезга ўтди. Қарабсизки, ҳаракатлар ўз натижасини бера бошлади. Сўнгги уч ой ичида Педро Франконинг соф вазни 453 килограммга тушди. Лекин у бугунги натижа билан кифоя қилишни сира истамас экан. Парҳезни, врачлар белгилаган машғулотларни давом эттириб, то ўзи мустақил ўрнидан тура олмагунча, ўзи мустақил тарзда юра олмагунча ҳаракатдан тўхтамайди.

topnews.ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: