ҲАММАБОП ТЕСТ: “МУҲАББАТ ВА РАШК ОРАЛИҒИ…”

0

 

Оилавий ҳаётда меъёрдаги рашк ёстиқдошларнинг биргаликдаги умрлари янада мазмунли бўлишига олиб келади. Лекин ҳаддан ошдими, бу муносабатларнинг бузилишига сабабчи бўлиши аниқ. Натижада эр-хотин бир-биридан совий боради, қалбда ишонч туйғусини йўқотади. Хўш, сиз-чи? Саволларга тўғри жавоб бериб, ўзингизни англанг.

1. Турмуш ўртоғингизнинг телефон орқали ким биландир гаплашишига қандай қарайсиз?

А) Ким билан гаплашганини суҳбат якунлангач, сўраб биламан (2 балл)

Б) Дарҳол сўзини бўлиб, ким билан гаплашганини аниқлайман (3 балл)

В) Бу унинг шахсий иши (1 балл)

2. Муҳаббат ҳақида қандай фикрдасиз?

А) Муҳаббат бутун умр сақланиб қолиши лозим (3 балл)

Б) Муҳаббат келаверади, кетаверади (1 балл)

В) Унинг борлигига ишонгим келади. Лекин муҳаббат одамни ботқоққа ботириб қўйиши ҳам мумкин (2 балл)

3. Иш юзасидан уйда тунамаслигингизга тўғри келса, қалбингизда қандай ҳисларни туясиз?

А) Турмуш ўртоғим йўғимдан фойдаланиб бошқаси билан тунашидан қўрқаман (3 балл)

Б) Майли, кўнглини хушласа хушлай қолсин (2 балл)

В) Мен турмуш ўртоғимнинг бошқаси билан тунашини тасаввур ҳам эта олмайман (1 балл)

4. Турмуш ўртоғингизга келадиган хатларни беркитиб турасизми?

А) Йўқ (1 балл)

Б) Фақат пулга оид қоғозлар келса (2 балл)

В) Имкон топилди дегунча албатта беркитаман (3 балл)

5. Умр йўлдошингизнинг ўтмиши ҳақида қандай ўйлайсиз?

А) Қачонлардир бошқаси билан учрашганини кўз олдимга келтирдим дегунча юрагим ғаш тортаверади (3 балл)

Б) Бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиламан (2 балл)

В) Бу ҳақда умуман ўйламайман (1 балл)

6. Ётоғингизга кароват олиш зарур бўлса, қанақасини танлайсиз?

А) Иккаламиз ҳам жойлаша оладиган кенгини танлайман (3 балл)

Б) Алоҳида-алоҳида каравот сотиб оламан (2 балл)

В) Турмуш ўртоғим билан маслаҳатлашаман (1 балл)

7. Ёстиқдошингизни чуқур ўйга толган ҳолда кўрсангиз:

А) Ўзим ҳақимда ўйлаяпти деган хаёлга бораман (2 балл)

Б) Бошқасини ўйламаяпти, деган фикрга бораман ва аниқлашга уриниб кўраман (3 балл)

В) Бунинг менга тааллуқли ери йўқлиги сабабли эътибор бериб ўтирмайман (1 балл)

8. Унинг хиёнаткорлиги ҳақида қўлингизда аниқ далиллар бўлган тақдирда, қандай йўл тутасиз?

А) Очиқчасига гаплашиб олишни лозим деб биламан (2 балл)

Б) Қасос оламан (1 балл)

В) Ҳаётим бу билан тугаши керак. Лекин оиламни асраб қолиш учун яна бир имкон бераман (3 балл)

9. Вақт ўтган сари турмуш ўртоғингиз сизга бегонадай бўлиб боряпти. Нима қиласиз?

А) Бу ўтиб кетади деб ўйлайман (1 балл)

Б) Ўзим айбдор бўлсам керак (2 балл)

В) Ортидан кузатишни бошлайман (3 балл)

10. Меҳмонда у бошқаси билан кўз уриштирса, кулиб, ҳазиллаша бошласа:

А) Эътибор қилиб ўтирмайман (1 балл)

Б) Бас қилишини талаб этаман (3 балл)

В) Шу арзимаган нарсадан жанжал чиқариб ўтиришни ўзимга эп кўрмайман (2 балл)

11. Агар бир неча кунга олисга кетсангиз:

А) Ҳеч нарса ҳақида қайғуриб ўзимни қийнамайман (1 балл)

Б) Тез-тез, айниқса кечалари уйга қўнғироқ қилиб “текширув”лар ўтказаман (3 балл)

В) Ким биландир тунаётганликда уни айблаб, рашк ўтида куяман, лекин сукут сақлайман (2 балл)

12. Рашкингиз келганда ўзингизни қандай тутасиз?

А) Бундай вазиятларни кулгили деб ҳисоблайман (1 балл)

Б) Маза қиламан (2 балл)

В) Уни кўришга кўзим бўлмайди (3 балл)

НАТИЖАЛАР:

12 ДАН 20 БАЛЛГАЧА. Сиз умуман рашкчи эмассиз. Турмуш ўртоғингиз ҳам рашк қилиш учун шароит туғдирмайди.

21 ДАН 28 БАЛЛГАЧА. Рашкчисиз, лекин жанжал кўтармайсиз. Хаёлингизга қандай ёмон ўйлар келмасин, ўзингизни тута оласиз.

20 ДАН 36 БАЛЛГАЧА. Сиз рашк бобида нақ оловнинг ўзисиз. Турмуш ўртоғингиздан керагидан ортиқ садоқат талаб қиласиз. Эсда тутинг, бу одатингиз билан оилангизни барбод қилишингиз ҳам ҳеч гап эмас.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади