Маккажўхори инсонни заҳарланишдан асрайди…

0

 

Италиядаги бир гуруҳ олимлар қарийб 20 йилдан бери маккажўхорининг инсон организмига таъсири масаласида изланишлар олиб боришди. Ва ниҳоят бир тўхтамга келишди. Маккажўхори дони инсон организмини микотоксинлар ҳужумидан сақлаши амалда исботланди.

— Маккажўхори дони, — дейилади шу хусусдаги мақолада. — Ҳар қандай қумурсқа ҳужумини бартараф эта олади. Улар етказиши мумкин бўлган зарарни мустақил тарзда бартараф эта олади. Шунинг учун ҳам маккажўхори ҳосилдорликда ҳатто буғдой, арпадан ҳам юқори туради. Худди шу хусусияти биз инсонларни овқатдан, мевадан ва бошқа маҳсулотлардан заҳарланишимизга йўл қўймайди. Бунинг учун биз тез-тез маккажўхори донидан тайёрланган таомларни, ёки шунчаки қайнатилган маккажўхори истеъмол қилсак бас.

Эслатиб ўтамиз, юқорида таъкидланган микотоксинлар инсон организмига тушса, саратон хасталиги хавфини оширади, буйраклар фаолиятига путур етказади.

“МИР-24”