Афсонавий актриса – Шридеви вафот этди

0

Ҳиндистонлик суперюлдуз, Шридеви (тўлиқ исми Шри Амма Янгер Айяпан) 54 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, актриса жиянининг тўйида иштирок этиш учун Дубайга келган бўлган ва ўша ерда юрак ҳуружидан вафот этган.

Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд ва мамлакат бош вазири Нарендра Моди актрисанинг яқинларига ҳамдардлик билдиришган.

Шридеви ёшлигидан ҳинд миллий киноларида эпизодоарда қатнаша бошлаган. Кейинчалик Ҳиндистоннинг энг таниқли киноактрисаси бўлиб етишди.

Шридеви ўзбекистонлик ҳинд кинолари мухлислари орасида жуда машҳур эди. Актриса ўз фаолияти давомида 270 та кинокартинада суратга тушган.

Жумладан, “Артист”, “Фарзанд” ва “Мистер Ҳиндистон” ва бошқалар.

1997 йилда у кинодан кетганини эълон қилганди, аммо 2012 йилда яна экранларга қайтди.

2013 йили Ҳиндистон ҳукумати уни Падма Шри мукофоти билан (бу мамлакатда мақоми бўйича тўртинчи ўринда турадиган мукофот) тақдирлаганди.

Qalampir.uz