Асл қозон кабоб мана шунақа бўлади

0

Қозон кабоб бу бизларнинг энг севимли, шу билан бирга жуда тўйимли таомларимиздан биридир. Унинг мазали чиқиши учун керакли маҳсулотларни тўгръи солиш ва асосийси таомни хуш кайфиятда пишириш кифоядир!

Қўй гўштини керакли ҳажмдаги бўлакларга бўласиз.

Туздан ташқари барча зираворларни гўштга сепамиз ва 20 дақиқага маринадлаб (шунчаки четга олиб) қўямиз. Агарда сиз узоқроқ туришини хоҳласангиз, унда совутгичга солиб қўйинг.

Қозонда ёғни қиздириб, гўштни яхшилаб қизартириб оламиз.Гўштга туз сепамиз ва қозондан оламиз.

Картошкани аввалроқ пўстини арчиб қўямиз.Гўштни қовурган ёғимизда картошкани ҳам солиб, қовуриб оламиз.

Картошкани кам-камдан солиб, қизартириб қовурсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Қовуриш жараёнида туз сепинг.

Картошкани устидан гўштни терамиз ва 20-30 дақиқага димлаб қўямиз.Эҳтиёжга қараб 50 миллилитр сув солиш мумкин.

Пишган таомни сабзавотлар ва албатта тўғралган пиёз билан бирга дастурхонга тортинг. Ёқимли иштаҳа!

 

manba: zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: