АЁЛ НИҚОБИГА КЎНГЛИ КЕТГАНЛАР (ёхуд Тожикистонда икки нафар ўта хавфли террорчи қўлга олинди…)

0

 

Иккаласи ҳам қидирувда бўлган. Шунинг учун аёл кийимини кийган ҳолда милиция эътиборидан нари бўлишга уринган.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакиллари хабарига кўра, қўлга олинганларнинг бири 1985 йили туғилган Сафаров Акмал Абдураҳимович, иккинчиси 1983 йилда туғилган Нуралиев Алишер Холдоровичлар бўлиб чиқди. Илгари уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Иккови ҳам ўзга давлатда қуролли тўқнашувлар ташкил этиш, шу мақсадда фуқаролар орасида тарғибот ишлари олиб бориш билан шуғулланган. Иккаласи ҳам милиция таъқибидан қочишга муваффақ бўлган. Шу кунга қадар аёллар кийимида кўчага чиқишга мажбур бўлган.

Қўлга олинганлардан бири тергов жараёнида 2015 йилдан бери Тожикистонда фаолияти тақиқланган “Салафий” яширин ташкилоти аъзоси эканини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, “Салафий” номи остидаги яширин ташкилотлар асосан Ваҳҳобий тариқатини кенг омма орасида тарғиб қилган ҳолда, бегуноҳларни террор ҳаракатларига жалб этиш, ўлдириш, бир сўз билан айтганда, “жиҳод” билан шуғулланади. Шубҳасиз, қўлга олинганларнинг иккиси ҳам яқин ойлар ичида Сурияга ўтиб, дунёда фаолияти тақиқланган “ИШИД” террорчи каллакесарлар гуруҳига қўшилиш ҳаракатида бўлган. Худога шукрки, Яратган эгам бу каллакесарларнинг ёвуз ниятини ижобат этмади.

Айни вақтда Акмал Сафаров ва Алишер Нуралиевлар қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ca-news.org

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: