ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Қуруқликдаги тошбақа жуда чайир ва чидамлидир. У йиллаб оч-наҳор яшай олади.

2. Кубада 6 ёшгача бўлган болаларга сут текинга берилади. Боласи йўқлар эса сутни бозордан сотиб олиши керак бўлади.

3. Жанубий Кореяда муаллимни фақат президентгина ишдан бўшата олади. Муаллимлик мамлакат миқёсида жуда обрўли ҳамда энг кўп маош тўланадиган касбдир.

4. Одамнинг мияси йиллар ўтгани сайин енгиллаша боради.

5. Инсон организми кунига 1 литрдан сўлак ишлаб чиқаради.

6. Одам қони бир кунда 19 минг 312 километр йўл босади.

7. Швейцарияда тўртта давлат тили мавжуд. Бу мамлакатнинг пойтахти йўқ. Миллатчилик нималигини швейцарияликлар умуман билишмайди.

8. Иммунитет билан уйқу бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Шу сабабли одам уйқуга тўймаса, иммунитети жиддий хавф остида қолади.

9. Ёзда дунё бўйича ҳисобласак, ҳар 3 сонияда музқаймоқ сотиб олинади. Америкада июлнинг ҳар учинчи якшанбаси музқаймоқ куни деб эълон қилинади. Бир йилда ҳар бир америкалик тахминан 20 кило музқаймоқ истеъмол қилади.

10. “Банан”  арабча сўз бўлиб, таржима қилинганда, “Бармоқлар” маъносини беради.

treeland.ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади