Ажинга қарши 10 восита: Какао, Зиғир мойи…

0

Ёш билан боғлиқ муаммоларга ҳар бир аёл эртами-кечми, барибир, дуч келади. Илк ажинлар жуда эрта пайдо бўлиши мумкин. Юзда пайдо бўлган ажинларга қарши кураш қанча эрта бошланса, терини ёш ва силлиқ сақлаш учун шунча кўп имкон бўлади.

КАНАКУНЖУТ МОЙИ

Топиш анча осон ва энг самаралиси бу канакунжут мойидир. Исталган дорихонадан харид қилиш мумкин бўлган мой ажойиб хусусиятга эга. У 90 фоиз имо-ишоралар туфайли пайдо бўладиган ажинларга қарши курашувчи ва қуруқ терини озиқлантирувчи рицинолеин кислотасидан таркиб топган. Мунтазам равишда қўллаш натижаси бир ойда сезилади.

Қўлланиши: мойни бошқалари билан қўшиш ҳам, ўзидан фойдаланиш ҳам мумкин. Аралашма бармоқлар учидаги бўртиқлар ёрдамида ажинларни қиздиради ва ўша ерга сингдирилади. Муолажа бир ой давомида ҳар куни амалга оширилади.

ЯНТОҚ МОЙИ

Ушбу мой ёрдамида псориаз тошмалари 4 кун ичида сўрилиб кетади.

Бу восита ҳатто шаклланиб бўлган ажинларни ҳам бартараф эта олади ва, айниқса, ёш билан боғлиқ бўлган ҳамда ўта қуруқ юз терилари учун тўғри келади. Таркибидаги Е витамини табиий антиоксидантлари ҳисобига янтоқ тери ҳужайраларини эркин радикалларнинг ҳалокатли таъсиридан ҳимоя қилади, аминокислоталар эса терининг қайишқоқлигини таъминлайди. Янтоқ мойи сурган заҳотингиз терига сингиб, сезилмайдиган, аммо ҳаво ўтказувчи қатлам ҳосил қилади.

Қўлланиши: мой ниқоб сифатида ва озиқлантирувчи крем билан 1:4 нисбатда аралаштириб суртилади.

КАКАО МОЙИ

Какао ўсимлиги дуккакларидан олинган мой таркиби ёғ кислоталари, танин, метилксатин моддалари ва витаминларга бой. Бу моддалар ҳужайралар янгиланишига масъул бўлиб, атроф-муҳитнинг ҳалокатли таъсири, терининг қуриши ва ажин ҳосил бўлишига қарши ҳимояни таъминлайди.

Қўлланиши: какао мойини озиқлантирувчи крем билан алмаштириш мумкин. Бунинг учун кичикроқ бўлаги юзга қўйилади ва у эрий бошлагач, терига суртилади. У уйқуга ётиш олдидан суртиладиган ажойиб восита.

УЗУМ УРУҒИ МОЙИ

Узум уруғида ушбу резаворнинг барча фойдали хусусиятлари жам бўлган. Кучли антиоксидант хусусиятга эгалиги билан ушбу мой юз терисини аъло даражада озиқлантиради, лифтинг-самара кўрсатади, юз терисидаги тешикларни тозалайди, ажинлар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Узум уруғи мойининг асосий хусусияти ҳатто ёғли териларга ҳам тўғри келишидир.

Қўлланиши: қуруқ ва ўта қуруқ терилар учун ниқобга бошқа ёғли мойлар: янтоқ, кокос, ши мойлари, нормал ҳолатдаги ва ёғли терилар учун узум уруғи мойи ҳеч нима қўшилмаган ҳолда ишлатилади.

КОКОС МОЙИ

Кокос мойи терини озиқлантиради, ультрабинафша нурларнинг зарарли таъсиридан ишончли ҳимояни таъминлайди, моддалар алмашинуви жараёни ишини яхшилайди. Юзга суртилганда намлик даражасини оптимал таъминлаб, тери қуриши ва ажин ҳосил бўлишини бартараф этувчи кўзга кўринмас қатлам ҳосил қилади.

Қўлланиши: юз парвариши учун фақат эритиладиган ва уйқуга ётишдан олдин суриладиган рафинадланган мой тўғри келади. Кокос мойи жуда кучсиз, шунинг учун уни ҳатто қовоқларга суртиш ҳам мумкин.

ЗИҒИР МОЙИ

Ёш билан боғлиқ муаммоли терилар учун зиғир уруғидан олинган мой ҳақиқий нажот воситаси. Чунки биологик қиймати бўйича у биринчи ўринлардан бирини эгаллайди. Мунтазам равишда қўлланилганда зиғир мойи кичик ажинларни бартараф этади, терини таранглаштириб, юз шаклини тортади.

Қўлланиши: аралашма кўз атрофидан ташқари юзнинг барча қисмига суртилади (чунки у етарли даражада оғир ва шишга сабаб бўлиши мумкин), 10 дақиқадан сўнг сув билан ювиб ташланади. Зиғир мойини нафақат сиртга ишлатиш, балки уни ичиш ҳам мумкин. Эрталаб ва тунда уйқуга ётишдан аввал оч қоринга бир ош ошиқдан ичилса, бироз муддатдан сўнг натижа юзда акс этади..

КЎЗ АТРОФИДАГИ ТЕРИНИ ПАРВАРИШЛАШ УЧУН МОЙ

Периорбиталь ҳудуд (кўз атрофи)даги тери юздагига нисбатан бирмунча юпқа ва ёғ безларидан мосуво, шунинг учун у ерда ажин пайдо бўлиши жуда осон. “ўоз панжаси”, тўқ рангли ҳалқалар юзга ҳорғин кўриниш беради. Қаришнинг ушбу аломатларига қарши курашишда табиий витамин, минерал ва бошқа фаол моддаларга бой мойлар ёрдам беради.

ЗАЙТУН МОЙИ

Зайтун мойида турли хил ёғ кислоталари мавжууд. Шунга қарамай, у кўз атрофи терисини парваришлашда ниҳоят даражада мос келади. Энг яхшиси, таркибидаги фойдали хусусиятлари сақлаб қолинган рафинадланмаган олий навли мойдан фойдаланиш керак.

Қўлланиши: “ғоз панжаси”ни камайтириш учун ҳар куни зайтун мойидан кўз атрофига компресс (10 дақиқа етарли) қилинади. Ортиқчаси пахта диски ёрдамида олиб ташланади. Шунингдек, номсиз бармоқ билан уқалаш ҳам мумкин. Кўзнинг ташқи бурчагидан бошлаб ичкари томон майин ҳаракатлар билан уриб-уриб мой сингдирилади.

ШАФТОЛИ ДАНАГИ МОЙИ

Кўз атрофидаги терини парваришлашда кўпинча шафтоли данагидан олинган мой қўлланилади. У ёғ кислоталари, витаминлар ва минералларга бой. Унинг асосида тайёрланган компресс ва ниқоблар терини юмшатишга ёрдам беради, бирмунча таранглаштиради, имо-ишоралар туфайли ҳосил бўлган ажинлар ўрнини текислайди.

Қўлланиши: мой кўз остига бармоқлар учидаги бўртиқлар ёрдамида уйқуга ётишдан олдин мунтазам равишда суртилади. Бундан ташқари, шафтоли данаги мойи ўсишини яхшиловчи ва тўкилишининг олдини олувчи восита сифатида қош ва киприкларга ҳам суртилади.

БОДОМ МОЙИ

Бодом мойи терини силлиқлайди, кўз остидаги тўқ рангли ҳалқани камайтиради, имо-ишоралар туфайли ҳосил бўлган майда ажинларни йўқотишда ёрдам беради. Таркибидаги фаол компонентлар шалвираб қолган терини парваришлашда уни тенги топилмайдиган воситага айлантиради.

Қўлланиши: ҳар куни кечқурун мой ўз вақтида ажинларга суртилади, ярим соатдан сўнг пахта диски ёрдамида унинг қолдиқлари олиб ташланади. Қўшимча равишда крем суртиш ярамайди, акс ҳолда эрталаб юзда шиш пайдо бўлиши мумкин.

ЧАКАНДА МОЙИ

Асосан, жуда қуруқ ва ёшга боғлиқ бўлган терилар учун мос келади. Чаканда меваларидан олинган мой нафақат майда ажинларни, балки чуқур, шунингдек, терининг шалвираб қолган жойларини ҳам сезиларли даражада текислайди. Юзни парваришлаш учун фақат совуқ ҳолда сиқиб олинган нави тўғри келади.

Қўлланиши: чаканда мойидан соф ҳолатда фойдаланилмайди. Унга бир капсула Е витамини ёки бошқа бирорта мойни қўшиш мумкин. Шунга қарамай, кўз атрофи мунтазам равишда намлантириб туришга муҳтож, аммо мойни суиистеъмол қилиш керак эмас, акс ҳолда милиумлар ёки шиш ҳосил бўлади. Қариш жараёнини тўхтатиш, ажинларни узоқ йиллар давомида деярли сезилмайдиган даражага келтиришга ҳар куни мунтазам равишда тўғри парваришлаш натижасидагина эришиш мумкин. Косметик мой асосида тайёрланган мой ёшлик учун олиб борилган курашнинг бир қисми, холос.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: