Ҳамдардлик билдирамиз: Ёқуб Аҳмедовнинг оиласи оғир жудоликка учради

0

Ўзбек миллий академик драма театрининг забардаст актёрларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг оиласи оғир жудоликка учради деб ёзмоқда qalampir.uz

Маълум қилинишича, Ёқуб Аҳмедовнинг турмуш ўртоғи Муҳаббат Аҳмедова 60 ёшида оламдан кўз юмган.

Биз ҳам Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, унинг оила аъзолари, марҳуманинг яқинларига “hordiq.uz” интернет нашри таҳририяти номидан ҳамдардлик билдирамиз.