Ноёб таомлар тайёрлашни ўргатамиз: Қўзиқоринли паштет

0

Қўзиқоринли паштет сизга беминнат кўмакчи бўлиши аниқ, чунки ундан нонушта сифатида ҳам фойдаланишингиз, ёки хоҳлаган пишириқ ва ҳаттоки сендвичларга ҳам суртиб ейишингиз учун жуда қулайдир.

Бундай егулик тайёрланиши осонлиги билан барчани қувонтиради, таъми қўзиқорин шайдоларини бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Агар қўл остингизда шампинён топилмаса, ҳеч ҳам сиқилманг, вешенкалардан фойдаланинг. Айтганча бу икки хил қўзиқоринни аралашмасидан ҳам жуда мазали паштет тайёрласа бўлади. Ўзингизни янги таомлардан пишириб кўришда ҳеч ҳам қўрқманг, сиз барчасини уддалайсиз!

Пиёз ва сабзини майда тўртбурчак шаклда тўғраймиз.

Товада сариёғни эритиб оламиз ва тўғраган сабзавотларимизни паст оловда димлаймиз.

Қўзиқоринни паррак қилиб тўғраймиз ва товадаги сабзавотларга қўшамиз.Туз ва мурч сепиб, 10-15 дақиқага димлаб қўямиз.

Тайёр бўлишига 5 дақиқа қолганда саримсоқпиёзниу майда тўғраб соламиз.

Тухумни тўртбурчак шаклда тўғраймиз.

Товадаги сабзавотларни идишга соламиз, устидан тухумни соламиз ва ҳаммасини блендерда майдалаймиз.

Мана егулигимиз ҳам тайёр, уни иссиқ ҳолда ҳам, совуқ ҳолда ҳам истеъмол қилса бўлади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам мазали бўлиб қолаверади.

Паштетни ёпиқ идишда совутгичда кўпи билан 5 кеча-кундузгача сақлаш мумкин.

 

manba: zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: