Россия Самарқандлик йигитни қаҳрамонона ҳаракати учун мукофотлади

0

Жорий йилнинг 31 январ куни Москва вилояти Софрино қишлоғида юз берган ёнғинда Самарқанд вилояти Пастарғом тумани, Чорвадор қишлоғида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Киргизов Нуриддин уйни ёнаётганлигини кўриб, дарҳол у ерда қолиб кетган қарияни қутқаришга шошилди ва натижада оғир куйиш жарохатини олти.

Ёнғин вақтида жасорат ва фидокорлик кўрсатгани учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.Киргизов Россия Федерацияси Ёнғинга қарши курашиш кўнгилллилар жамиятининг “Княз Александр Лвов” номли медали ҳамда Пушкин шаҳар округи бошлиғидан диплом, шунингдек, Пушкин ёнғин-қутқарув гарнизони бошлиғи томонидан миннатдорлик эълон қилинган. Мукофотларни Н.Киргизовга Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш ва хокимият ходимлари томонидан топширди.

Ҳозирги вақтда Н.Киргизовга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалида малакали тиббий ёрдам ко‘рсатилмоқда.

 

 

manba: asr.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: