«Ёшлар уйи» икки йил ўтмасдан тўкилиб тушяптими? Ким айбдор? (Фото)

0

Ким айбдор?
Қурилиш ташкилотими, эътиборсизлик қилган банкми
ё не-не умидлар билан уй олган ёш оилаларми?

Андижон шаҳар Бўстон даҳаси М. Ашрафий кўчасидаги 48 хонадондан иборат кўп қаватли «Ёшлар уйи» 2016 йил қурилиб, фойдаланишга топширилганди. Қурилиш ишларини Андижон шаҳридаги «Азия старт премиум» масъулияти чекланган жамияти амалга оширган.

Бироқ… Ҳаммаси уйга кўчиб кирилгандан сўнг бошланди.
– Аксарият хонадонларга яхши ишламайдиган, сифатсиз газ плитаси ҳамда ювиниш жиҳозлари ўрнатилган, – дейди ушбу уйнинг 36-хонадонида яшовчи Эркин Ғозиев. – Мана, ҳали икки йил тўлмасдан зиналарнинг баъзи жойлари, айрим хонадонларнинг деворлари ёрилган, деярли барча хонадонлар девори шўрлаб бормоқда, уй атрофига ётқизилган брусчаткалар чўкиб кетмоқда.
Мазкур уйда яшовчилар қурилиш ташкилотига бир неча бор мурожаат қилишган. Қурувчилар эса, эрта-индин деган қуруқ ваъда билан қарийб бир йил барчани алдаб келди. Хонадон эгаларининг ҳафсаласи пир бўлиб, ана шу жиҳозларни ўз ҳисобидан янгисига алмаштирди ёки таъмирлаб олди.
– Уйимизнинг умумий канализация қувури яхши тортмас экан, – дейди 25-хонадонда яшовчи Муроджон Юсупов. – Ўзимиз пул йиғиб, таъмирлатдик. Ахир янги уй бўлса, тўловларини ўз вақтида амалга ошираётган бўлсак, бирин-кетин чиқаётган бундай муаммолар бизга ортиқча ташвиш келтирмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: