Диққат, Ҳиндистонлик актриса Шридеви Дубайдаги отеллардан бирида оламдан ўтди…

0

 

Расмий хабарларда айтиладики, миллионлаб ҳинд киноси мухлис ва мухлисаларининг суюклиси, Болливуд афсонасига айланиб улгурган актриса Шридеви 54 ёшда эди. Дубайга жиянининг тўйида иштирок этиш учун келган экан. Ваннахонага кирган-у, кутилмаганда ҳушидан кетган ва уёғига ҳаддан ташқари кўп сув ютиш натижасида жон таслим қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шридеви фаолияти давомида жами 265 та фильмда суратга тушган. “Совға”, “Ғамгин қисмат”, “Чандни”, “Муҳаббат лаҳзаси”, “Йўлдан адашганлар” ва яна ўнлаб фильмлардаги ажойиб роллари туфайли миллионларнинг севимли актрисасига айланган.

Таъкидлашларича, Дубайга актриса эри ва продюсери Бони Капур, кенжа қизи билан ташриф буюрганди.

 Gulf News

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: