Лимон ва зайтун меваси қўшиб пиширилган товуқ

0

Товуқ ва лимон – бу ажойиб уйғунлик бўлиб, тайёр таом нордонгина таъм касб этади. Тайёрлашнинг оддийлиги эса барча уй бекаларини бирдек қувонтиради.
Таомни бир неча соатга маринадлаб қўйиб, бемалол бошқа ишларимиз билан шуғулланишимиз мумкин бўлади.

Лимонларни ювиб, қоғоз сочиқда артиб оламиз.Битта лимон пўстини қирғичадан чиқариб оламиз ва шарбатини ҳам сиқиб оламиз.

Қолган лимонларни 6 та бўлакларга бўламиз. Лимон пўсти ва шарбатини аралаштирамиз, устидан зайтун ёғи, қора мурч ва туз соламиз. Аралаштириб четга олиб қўямиз. Товуқ оёқчаларини олиб ювамиз, қуритиб пишириқ қолипимизга соламиз.

Саримсоқпиёзни тишчаларга бўламиз ва ҳар бирини пичоқ билан оз-оздан эзиб чиқамиз. Саримсоқпиёз, лимон ва тимянни ҳам товуқ устидан соламиз.Олдиндан тайёрлаб қўйилган маринадни товуқнинг устидан қуямиз. Идишимизни устини елим қоғзо билан ёпамиз ва 1.5 – 2 соатга совутгичга қўямиз.

Газ печини 200 C га қиздирамиз. Совутгичдан таомимизни оламиз ва газ печига қўямиз.

Зайтун мевасини ортиқча сувидан халос этамиз. Газ печига 25 дақиқа турган товуғимизни оламиз, устидан зайтун меваларини сепамиз. Яна газ печига қўйиб, 20-25 дақиқа давомида пишириб оламиз

 

 

manba: zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: