Зарина Низомиддинова: «Баҳорни ҳар йили интиқлик билан кутаман»

3
Баҳор яқин… Йилнинг ҳар бир фасли ҳаётимда ўз ўрнига эга. Аммо баҳор уларнинг ҳаммасидан ҳам мен учун қадрли ва севимлидир. Табиат уйғониб, ҳаммаёқ баҳорий гуллар иффори билан тўлганда — 29 мартда туғилганман. Шунинг учун ҳам ҳар йили бу фаслни интиқлик билан кутсам керак.

Дангасалик менимча, ҳар бир инсонда кузатилади. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа акадамек лицейида фортепиано йўналишида ўқиганман. Ўшанда устозларим мени жуда иқтидорли, деб роса мақташган. Бироқ ўзимнинг дангасалигим туфайли дарсларни унча ёқтирмасдим, ўқишга ўзимни мажбурлаб борардим. Дангасалигим ана шу даврда менга жуда қаттиқ панд берган. Бугун бундан жуда афсусланаман. Агар ўшандаги иқтидоримга яраша бироз меҳнат қилганимда бугун актриса эмас, яхши мусиқачи бўлган бўлардим. Аммо шундай бўлса ҳам, устозларимнинг ўргантганларини эсимда, ҳар замонда мусиқа дунёсига сайр қиламан.

Клипларда суратга тушишни ёқтираман. Мен учун улар мини фильмдек бир лойиҳа. Бироқ аҳамият берган бўлсангиз, сўнгги пайтларда иккисида ҳам камнамо бўлиб қолдим. Чунки яхши образлар билан ижодимни бойитгим келаяпти. Савияли клипда ёки кинога таклиф қилишса, албатта, рози бўламан.

Театр. Режиссёрларимиз доим, театр ва кино актрисалари ижросида фарқ бор, деб айтишади. Нега билмадим, бироқ шу кунгача ҳеч театрда фаолият юритиш ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Шунинг учун ҳам мухлислар мени театр саҳнасида кўришмайди.

Хонандалик. Қўшиқ куйлаш менга жуда ёқади. Аммо професионал даражада шуғулланиб, хонанда бўламан деёлмайман. Бу соҳа мен учун шунчаки хобби бўлиб қолса керак. Ҳа, мавриди келганда айтиб олай, тез кунларда Шаҳриёр билан куйлаган дуэтимизга баҳо беришингиз мумкин.

Ўзбек киносининг ривожланиши учун… Фақатгина санъатда эмас, балки ҳар бир соҳада инсон ўз устида ишлаши орқали кўп нарсага эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам келажакда ўзбек киноси жаҳонга чиқиши учун режиссёрларимиз, сценарийнависларимиз ва албатта, биз актёрлар ҳам тинимсиз изланишда бўлишимиз шарт. Ана шунда муваффақиятга эришиш осонлашади.

Шахсий ҳаёт… Инсон ўз бахтини учратиш учун уни излашга вақт кетказишини нотўғри, деб ўйлайман. У истаган пайтда қалбимизга кириб келиши мумкин. Мен ҳам насиб қилган куни, албатта, бахтимни учратишимга ишонаман. Бу саволга бундан ортиқ батафсил тўхталиб ўтишни истамасдим.

Санъаткорлар оиласи. Отам санъаткор бўлганидан ҳеч қачон уялмаганман. Ва бу соҳада ишлаганлари ҳаётимда ҳеч қандай тўсқинликларга сабаб бўлмаган. Қаерга бормай, дадам ҳақида фақат яхши гаплар айтиларди. Мен бундан доим фахр ҳиссини туйганман.

Тан оламан, бир камчилигим бор. Бу ҳам бўлса, қаерга бормай, фақат кечга қолиб юраман. Бу одатимдан уялсам ҳам, уни тарбиялаш қўлимдан келмаяпти.

Аюб Шаҳобиддинов мен учун ҳақиқий истеъдоли санъаткор! Аюб ака билан биргина «Паризод» фильмда ҳамкорлик қилган бўлсак-да, бу бутун умрга таътигулик бўлди, деб бемалол айта оламан. Кексайганимда фарзандларим ва набираларимга ролларимни кўрсатиб мақтанганимда ҳам, биринчи ўринда «Паризод»ни тилга олсам керак. Шу кинодаги ролим билан жуда кўп муваффақиятларга эришдим, раҳматлар эшитдим. Бунинг учун эса режиссёрга яна бир карра алоҳида раҳмат айтаман.

Манба: darakchi.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

3 ФИКРЛАР

  1. Бахтингизни очсин. Коматингизни реклама килишни камайтирсангиз бахт хам келади. Одатда хамма эркаклар коматли, чиройли аелларни суюб, никохидаги хотинини севишади.

  2. Бунака расмларни ижтимоий тармокка жойлаштиришнинг нима кераги бор.

  3. Мухлиснинг фикрлари жуда чиройли чикибди-да?!!!!
    Ижтимоий тармокда реклама килмасалар, таникли актрисамизни танимай коламизку? Танимай колсак, курмай колсак, негрдан куёв истаб юрмасинлар ахир???

Comments are closed.