Италянча шўрва тайёрлашни ўргатамиз

0

Италянча минестроне шўрвасини ўзингиз уйда тайёрлашни истайсизми?

Минестроне бу енгил ва жуда фойдали италянча шўрва бўлиб, мавсумий сабзавотлардан тайёрланилади. Ҳазм бўлиши қийин овқатлардан чарчаган бўлсангиз, унда шундай шўрвалар айни муддао.

Барча сабзавотларни майда тўртбурчак шаклда тўғраймиз.
Пиёзни аввал тилларангга киргунича қовуриб оламиз.

Сабзавотларни қолганини ҳам ва паст оловда навбат ва навбат қовуриб оламиз.

Пиёзга аввал қовоқчани соламиз, сўнг бақлажонни ва қўзиқоринни солиб 3 дақиқа қовурамиз.

Помидорни ҳам тўғраб қолган сабзавотларга қўшиб қовурамиз.Помидорни солгандан сўнг ундан бошқа сабзавотларни пишишини сусайтирувчи кислота ажралади.

Сабзавотлар чала пишганидан сўнг, устидан қайнаган сув соламиз.Туз ва мурчини ростлаймиз ва 10 дақиқа тайёр бўлгунича пиширамиз

Тайёр шўрвани гуруч ёки “орзо” макаронлари (ташқи кўриниши гуручга ўхшаб кетади) билан тортишингиз мумкин ва кўкатлардан сепиб безатасиз.Ўзингизни синаб кўринг!

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: