Ситора Алимжонова тўйи билан боғлиқ машмашага чек қўйди! (видео)

0

Бундан бир неча ой олдин Ситора Алимжонованинг Таиландда ўтган никоҳ тўйи жуда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Shok.uz Ситора Алимжонова билан энг майда масалаларгача аниқлаштирилган суҳбатни эълон қилди. Мазкур суҳбат матнини қуйида келтирамиз.

— Бефойда, барибир яна алдов, ёлғон бўлади… Сетора Алимжонова яна саволларга ёлғон жавоб берадими?

— Ёлғон бўлмаган ҳеч қачон! Лекин интервью дегани бу ичингдаги ҳамма гапни очиб ташлаш, дардингни дастурхон қилиш дегани эмас-ку. Тергов ҳам эмас интервью. Тўғрими?

— Ўтган интервьюда тўйингиздан олинган расмлар, видеолар, турмуш ўртоғингизнинг суратини юборишга ваъда қилган эдингиз. Қани ўша ваъда?

— Бундай деганим эсимда йўқ… Тўй видеоларини, суратларини маросим хорижда бўлгани учун ҳали қўлга олганимиз ҳам йўқ. Чунки организаторлар у ёқдан-да, Малайзия, йўғ-э, Таиланддан. Ташкилотчилар тўй альбомини ҳали жўнатишгани йўқ. Ҳар доим сўраймиз, аввал монтажда дейишди, кейин мен ҳам ўзим билан бўлиб қолдим…

— Ўтган интервьюда айтганди «фалончи йигитга турмушга чиқяпман» деб. Лекин расмларда бошқача экан, – дейишяпти…

— Расмини кўрмаган-ку ҳеч ким!..

— Айтганча, расм тарқалди-ку. Чолга тегди, дейишяпти…

— Ҳа, тўғри, қирқ ёшлига тегди дейишяпти, етмиш ёшлига тегди дейишяпти.

— Сиз шунга нима дейсиз?

— Йўқ, яхши, ўзимнинг тенгим…

— Бир аёл пайдо бўлди ва шу гап-сўзлар тарқалди. Ўша аёл ўзи борми?

— Энди, у  аёл бўлганида мен бунақа бўлиб юрган бўлмасдим биринчидан… Ёмонлик қилганга сен яхшилик билан жавоб қайтар, ўшанда ёмонлик қилган ўша одамнинг виждони қийналиб, ўзи ичини еб кетади. Энди бу ишни қилганларни биламиз кимлигини…

— Айтинг, ким у, биз ҳам билайлик, мухлислар билишсин…

— Ўзимизнинг соҳадан, санъат соҳасидан. Биттамас улар, иккита. Қачондан бери ўйлаб, тайёргарлик кўриб қилинган бу иш. Ҳудди кинога сценарий ёзгандек ёзилган ҳаммаси.

— Нега у айнан сизга шундай қилган? Уришиб қолгандирсиз, ёки сиздан пул талаб қилгандир… Орангизда нимадир бўлганми ўша одамлар билан?

— Мен одамлар билан уришиб ҳам ўтирмайман, шунчаки кетаман одамлардан. Худонинг олдида жавоб беришдан қўрқмай шу ишларни қилдими, халқ олдида лойга чапладими, мен олдига борганим билан менга жавоб бермайди у. Худодан қўрқмаган одам қандай қилиб бандасидан қўрқади?.. Мен шунчаки уни Худога солдим.

— Инстаграмга нега кам киряпсиз?

— Агар инсон бахтли бўлса, бошқа нарсаларга вақти бўлмас экан, – десам… Ҳазиллашдим. Имкониятим бўлганида киряпман. Яхши кириб турибман, шекилли.

— Ашула айтишни истамайсизми? Ҳар ҳолда, ҳомийингиз бор ҳозир энди, турмуш ўртоғингиз бор, яхши клиплар қилиб берадилар.

— Йўқ, турмуш ўртоғим оддий инсон, унақа ҳомийлик қиладиган даражадаги инсонмас.

— Турмуш ўртоғингиз билан тушган расмни нега қўймаяпсиз Инстаграмга?

— Бу гапни ҳамма айтади… Менинг акам бор, дадам борлар. Улар расмга тушишни исташмайди. Шунга ўхшаб, турмуш ўртоғим ҳам расмларини кўрсатишимни истамайди.

— Турмуш ўртоғини энди бир умр беркитадими, дейишибди бир саволда.

— Йўқ, нега? Кўчада бирга юрганимизда кўришяпти. Қаерларгадир борсак кўришади одамлар. Беркитиб юрганим йўқ. Фақат расмини кўрсатмайман, холос…