Собчак дебатлар вақтида Жириновскийга сув сепиб юборди (видео)

0

Россия президенти лавозимига номзод Ксения Собчак “Россия 1” телеканалидаги сайловолди дебатлари вақтида Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновскийга стаканидаги сувни сепиб юборди. Бу тўғрида Кун нашри маълум қилди.

Сиёсатчилар ўртасидаги можаро бошқа бир номзод – Сергей Бабурин чиқиши вақтида юз берди. Жириновский Бабуринга ажратилган вақтда унинг чиқишига аралашган. Собчак Жириновскийни тинчланишга чақирган, бироқ Жириновский бунга жавобан Собчакни “аҳмоқ” деб атаган.

“Кўчадан бу ерга бозорчи қизларни олиб келиш керакмас. Барча иллат шу. “Уй-2” – у ерда бузуқчилик. Овозини ўчирсин”, деб айтган Жириновский.

“Уй-2” иштирокчилари ўзларини сиздан одоблироқ тутишади”, деб жавоб қилган Собчак.

Шунда Жириновский Собчакни ҳақорат қилишда давом этган ва Собчак охири чидолмай стаканидаги сувни ёнидаги Жириновскийга сепиб юборган.

Шундан кейин Жириновский “Ана кўрдингизми, аҳмоқни. Олиб чиқиб кетларинг уни бу ердан”, деб баттар жазавага тушган.

“Ўзингизни одоблироқ тутинг. Мен фақатгина сизнинг усулингиздан фойдаландим”, деб жавоб қилган Собчак.

28 февралдаги дебатлар Россиянинг мудофаа қобилияти ва армиясига бағишланганди. Унда 8 киши: Сергей Бабурин, Павел Грудинин, Владимир Жириновский, Ксения Собчак, Максим Сурайкин, Борис Титов, Григорий Явлинский иштирок этган.

Россияда навбатдаги президент сайловлари 18 март куни бўлиб ўтади.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: