«Ором» салати

0

Керакли масаллиқлар: 100 г гўшт, 2 дона тухум, 2 дона картошка, 1 дона қизил сабзи, 2 дона бодринг, 2 дона помидор, кўкатлар, 1 стакан қатиқ.

Тайёрланиши:

1. Картошка, қизил сабзи ва тухумни сувда қайнатиб пиширинг. Гўштни ҳам алоҳида идишда қайнатинг.

2. Барча масаллиқлар ва гўштни кубик шаклида тўғранг.

3. Сўнг устидан қатиқ солиб аралаштиринг.

4. Охирида салатни кўкатлар билан безатинг.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: