Қозоғистонда даҳшатли автоҳалокат. Олти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди (рўйхат)

0

Куни кеча, 1 март куни соат 6:00да Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Шетпе қишлоғи яқинида, «Оқтов – Бейнов» автойўлидаги даҳшатли ЙТҲ Lada Largus (давлат рақами 90 S830JA) енгил машинаси ва Shacman (давлат рақами 737 DPA/12) юк машинаси иштирокида рўй берган. Ҳалок бўлганларнинг 6 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Бу тўғрида Кун нашри хабар берди.

Бу маълумот Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Тўқнашувдан кейин автомобиль ёниб кетган.

Ўзбекистон ФВВ Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 6 нафар ўзбекистонликнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди.

Дастлабки рўйхатдагиларнинг барчаси Хоразм вилоятидан.

Lada Largus ҳайдовчиси:
Расулбек Қўзибоевич Аллаяров. 1981 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Гулчи кўчаси,19-уй.

Lada Largus йўловчилари:
Зокир Қуронбоевич Душамов. 1977 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Чукли қишлоғи, Тўқманғит маҳалласи, рақамсиз уй.

Шерзод Сапарбоевич Раҳимов. 1980 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовто тумани, Гулистон шаҳарчаси, рақамсиз уй.

Бегназаров Мардонбек Хушнуд ўғли. 1995 йилда туғилган. Манзил: Хоразм вилояти, Боғот тумани, Найман қишлоғи, рақамсиз уй.

Ғайрат Рўзматович Мадаминов. 1985 йилда туғилган. Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Гурлан шаҳарчаси, Maxтумқули кўчаси, 34-уй.

Болтаев Маҳмуджон Сабуржон ўғли. 1995 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Остона қишлоғи, рақамсиз уй.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: